Кўкалдош масжиди (1585-1586 й.) қадимги меъморчилик усулларининг акс-садоси сифатида меъморий жиҳатдан монументал гузар масжиди сифатида пишиқ ғиштдан қурилган. Кўкалдош масжиди – бу масжид ичкарисининг ўртасидаги кучли ғишт устунли, тўртта гумбазли шифтни кўтарган бино бўлиб, безатилиши бўйича ўзига хос, гўзал масжиддир.

Масжиднинг шимол ва шарқ томонларида ёғоч устунлар устида текис томлари бўлган айвонлари бўлган. Ғарбдан, шимолдан ва шарқдан масжидга туташ бўлган ҳовли ҳудуди ғишт девор билан ўралган бўлиб, масжид ҳовлисига кириш жойи гумбазли дарвозахона билан безатилган. Дарвозахонанинг устида кичик муаззинхона (азончихона) бор эди.

1585-1586 йилларга оид вақф ёрлиқларида  бу масжидни Бухородаги энг катта мадраса – Кўкалдош мадрасаси қурувчиси бўлган, Шайбоний Абдуллахон II нинг маслакдоши ва энг яқин ҳамкори бўлган Қулбобо-кўкалтош томонидан қурдирган деган маълумотлар бор.

Қулбобо Кўкалдош Абдуллахоннинг (1557-1598) энг яқин амалдори бўлган. Қулбобо Абдуллахон билан эмикдош бўлгани боис “Кўкалдош” номи билан машҳурдир. Бу зоти шариф моҳир саркарда, шоир, оқил зот, Абдуллахоннинг маслаҳатчиси эди. Қулбобо Кўкалдош 1587-1588 йилдарда Ҳирот ҳокими бўлган. Қулбобо“Мухибий” тахаллуси билан ғазаллар ёзган.

Кашмирийнинг 1583 йилда Абдуллахоннинг тахтга ўтириш маросимига оид ҳикоятида ёзилган: “Искандархонга (яъни Абдуллахоннинг отасига) тутилган мотам кунлари тугагандан сўнг ислом жамоасининг қутби Хожа Саъд қудратли султонлар ва нуфузли амирлар билан биргаликда қувонч билан Искандар мисол, икки саодатли сайёра соҳиби, Доро нишони билан такдирланган олий ҳазрат ҳоқон Абдуллахонни оқ кигизга ўтказдилар; кигизнинг бир учини салтанат устуни амир Қулбобо Кўкалдош, иккинчисини – давлатнинг суюқлиси Турдиакахон, учинчисини – Саид Ҳасанхожа Нақиб, тўртинчи учини эса қутблар қутби, саидлар паноҳи Xожа Калонхожа (яъни Хожа Саъд) ўзининг марҳаматли қўллари тутдилар…”

Келтирилган парчадан Қулбобонинг Абдуллахонга қанчалик яқин эканликларини билса бўлади. Абдуллахон 1598 йил вафот этганидан сўнг, унинг ўғли Абдулмўъмин буйруғига мувофиқ Қулбобо Кўкалдош 1598 йилда қатл этилади.

1897 йилда Кўкалдош масжиди қаршисида Мирзо Ҳамдам мадрасаси қурилган.

1920 йил сентябр воқеаларидан сўнг, масжид бир мунча вақт шаҳар саноат мажмуасининг омбори сифатида ишлатилган.

Ҳозирда Кўкалдош гузар масжиди таъмирталаб ҳолатдадир.

Қурилиш санаси ХVI аср охири, ХVIII асрда капитал таъмирланган. #162.

icon-car.pngKML-LogoFullscreen-LogoQR-code-logo
Мечеть Кукельдаш

loading map - please wait...

Мечеть Кукельдаш 39.772574, 64.408900 Широта: 39.772574 Долгота: 64.408900